Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уй-жой-коммунал хизматлар бўйича компенсация тўланадиган шахслар тоифаси маълум қилинди

Уй-жой-коммунал хизматлар бўйича компенсация тўланадиган шахслар тоифаси маълум қилинди

Пенсия жамғармаси хабарига кўра, Молия вазирлигининг 2010 йил 30 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган “Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида”ги низомга мувофиқ, қатор шахслар пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори (ҳозирги кунда 372 минг сўм)нинг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари ҳисобланади.

Ушбу шахслар:

  • Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсия ёки нафақа олувчилар.
  • Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
  • Чернобил ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар.
  • 1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар.

Шунингдек, ёши 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсия ва нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг