Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда кўчалардаги ноқонуний реклама банерлари демонтаж қилиняпти

Тошкентда кўчалардаги ноқонуний реклама банерлари демонтаж қилиняпти

Тошкент шаҳрида кўчалардаги ноқонуний реклама банерлари демонтаж қилиняпти.

Жумладан, Миробод тумани марказий кўчаларида «пойтахт ташқи қиёфаси кўркамлигини сақлаб қолишга ҳамда кўчаларда хавфсизликни оширишга йўналтирилган рейд тадбирлари» ўтказилмоқда.

Туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида олиб борилаётган рейд тадбирларида Нукус, Шахрисабз, Миробод, Туркистон, Фарғона йўли ва бошқа қатор кўчаларда жойлашган кўп қаватли уйларнинг фасад қисми, пиёдалар йўлакларида ўрнатилган 100дан зиёд ноқонуний реклама ва турли эълонлар банерлари демонтаж қилинди.

«Тадбир давомида ўрнатилган реклама конструкцияларининг амалдаги нормативларга мувофиқлиги ўрганилди», – дейилади хабарда. https://t.me/mirobod_tuman_hokimligi/42423

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг