Тошкент вилоятида ноқонуний «жамоат» бўлиб йиғилганлар қўлга олинди
ИИВ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирувларда Тошкент вилоятида экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолганлар аниқланди.
ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, 2007 йилда Тошкент вилоятида туғилган К.И. интернет тармоғида экстремистик ғоялар таъсирига тушиши натижасида 16 нафар яқин танишлари билан ноқонуний «жамоат» бўлиб йиғилиб, келгусида хорижда фаолият олиб бораётган «Ислом давлати» халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирганликлари аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter