Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Татаристон раҳбари Рустам Миннихонов Нукусга келди  

Татаристон раҳбари Рустам Миннихонов Нукусга келди  

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 5 октябрида Россия давлатига амалга оширган расмий ташрифи доирасида Татаристон Республикаси раҳбари Рустам Миннихонов билан учрашган эди.

Учрашувда Ўзбекистон етакчиси Татаристон раҳбари муҳим йўналишларда ҳамкорликнинг қўшма «йўл хариталари»ни амалга оширишга келишиб олган.

Бугун, 7 ноябр куни мазкур «йўл хариталари»да келишилган масалалар ижросини таъминлаш мақсадида Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Қорақалпоғистонга хизмат сафари билан келди.

Делегацияни Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Ўринбоев кутиб олди.

Татаристон делегациясинг Қорақалпоғистондаги қатор заводларга ташриф буюриши ҳамда Қорақалпоғистон раҳбарлари билан барча вилоятларда қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг