Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тадқиқот институти Тошкентдаги ижара уйлар нархини таҳлил қилди

Тадқиқот институти Тошкентдаги ижара уйлар нархини таҳлил қилди

2024 йилнинг феврал ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилишди.

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024 йил феврал ойида пойтахтда ўртача таъмирланган туркумдаги хонадонлар ижара нархларида январ ойига нисбатан ўртача 0,34 фоизга, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойлар ижара нархларида эса ўртача 0,13 фоизга арзонлашган.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан олиб борилган таҳлилларга кўра, ҳисобот даврида ушбу синфдаги 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ўтган январ ойига нисбатан ўртача 0,3 фоизга пасайиб, 394 долларни ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар ижара нархлари эса 0,2 фоизга арзонлаб,  ўртача 441 долларгача тушди. Шунингдек,  ўртача таъмирланган 3 ва 4 хонали уйлар ижара нархлари 0,4 фоизга пасайиб, ўртача нархлар мос равишда 514 доллар ва 594 долларни ташкил этди.

Ўртача таъмирланган туркумдаги уйлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (хоналар сонига қараб – 358 доллардан 450 долларгача), Олмазор (357 доллардан – 490 долларгача) туманларида таклиф этилган бўлса, ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Яккасарой (420 доллардан 738 долларгача) ва Миробод (467 доллардан 832 долларгача) туманларида кузатилди.

Қайд этилишича, 2023 йил ноябр ойидан 2024 йил феврал ойигача бўлган даврда ўртача таъмирланган 1 ва 2 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари мос равишда 1,8 фоиз ва 2,4 фоизга арзонлаган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг