Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёлик ғаллакорлар буғдой топшириш режасини биринчи бўлиб бажарди

Сурхондарёлик ғаллакорлар буғдой топшириш режасини биринчи бўлиб бажарди

Сурхондарёлик ғаллакорлар 2024 йил ҳосили учун 89,3 минг гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос, эртапишар ғалла навларини парваришлаб, бугун, 16 июн ҳолатига дон корхоналарига 210 минг 246 тонна сара товар дон сотиб, шартномавий режани 101 фоизга бажарди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳокимлик хабарига кўра, ғалла хирмонига айрим фермер хўжаликлари 100 центнердан 107,2 центнергача бўлган ҳосиллари билан ўз ҳиссаларини қўшишган.

«Ғаллакорларимиз эришган ушбу натижа воҳамизда қишлоқ хўжалигида жорий қилинаётган иқтисодий ислоҳотлар, замонавий технологиялар ҳамда фермерларнинг моддий манфаатдорлиги, ерга, мулкка эгалик ҳиссининг ошганлигининг, кластерлар фаолияти яхши йўлга қўйилганлигининг самарасидир», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, жорий йилда воҳа ғаллакорлари гектарлар ҳосилдорлигини ўртача 94 центнерга етказиб, мавжуд майдонлардан 840 минг тонна сара дон ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда.

Айни пайтда эса вилоятда ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг