Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшимча ваколатлар берилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшимча ваколатлар берилди

Бугун, 4 февраль куни бўлиб ўтган Қонунчилик палатасидаги мажлисда депутатлар аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизимини такомиллаштирилишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан ош тузини ишлаб чиқариш,ташиш,сақлаш ва реализация қилишга доир талаблар белгиланмоқда.

Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлигига ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлаш учун фойдаланиладиган таркибида йод бўлган препаратларни, уларга қўйиладиган талабларни, ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлашга, йодланган тузни ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга ва реализация қилишга қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини белгилаш ҳамда унинг назоратини олиб бориш ваколатлари белгиланяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг