Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳрихонсойдан ёш қизчанинг жасади оқиб келган: у қўшни қирғизистонлик бўлиши мумкин

Шаҳрихонсойдан ёш қизчанинг жасади оқиб келган: у қўшни қирғизистонлик бўлиши мумкин

Бугун, 14 июл куни Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятида тоғ ва адирликларида кузатилган жала ёмғирлар ёғиши натижасида йирик сел ҳодисаси кузатилган ва ушбу сув оқимлари Андижон вилоятининг Жалақудуқ ва Хўжаобод туманлари ҳудудидан оқиб ўтувчи «Оқбўрасой»да сув-тошқинларини келтириб чиқарган.

Ушбу тошқинлар бир муддат олдин хабар қилинган Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари орасидаги кўприкнинг бузилишидан ташқари Хўжаобод тумани Ёрқишлоқ қишлоғида яна бир кўприкни сел оқизиб кетди, пиёдалар кўприги қулаб вайрон бўлди. Бу воқеада жабрланганлар бўлмади.

Бундан ташқари Андижон вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Шаҳрихонсойдан қиз бола жинсига мансуб 7 ёшлар атрофидаги инсоннинг жасади топилган.

«Тезкор ўрганишлар давомида ушбу ҳудудлар (Жалақудуқ ва Хўжаобод тумани)да бу ёшдаги фарзандини йўқотган ҳеч бир оила ёки топилган шахсга, шу вазиятга боғлиқ бирорта ҳолат аниқланмади», – дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

Ҳокимлик, ўз навбатида, ушбу шахснинг танаси тошқин рўй берган қўшни республикадан оқиб келган бўлиши мумкинлиги тахмин қилмоқда.

Маълумот учун, аввалроқ «24kg» нашри Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳридаги дам олиш масканларидан бирида  дам олаётган бир оиланинг 4 нафар – она ва унинг 3 нафар қизини (энг кичиги 6 ёш) сел оқизиб кетгани ва айни дамда қидирув ишлари олиб борилаётганини билдирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг