Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сергелидаги мактаб ҳудудида 44 ёшли аёлнинг жасади топилди

Сергелидаги мактаб ҳудудида 44 ёшли аёлнинг жасади топилди

Жорий йил 1 декабарь куни соат 7:30 ларда Тошкент шаҳар Сергели тумани Қўйлиқ-5 мавзесида жойлашган 47-сонли мактаб ҳудудида аёл жинсига мансуб фуқаронинг мурдаси топилди.

Олиб борилган тезкор суриштирув натижасида мурданинг шахсига аниқлик киритилган.

Маълум қилинишича, у Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги Қўрғонтепа маҳалласида доимий рўйхатда турган 1979 йилда туғилган М.М. бўлиб, вақтинчалик ишсиз ва вақтинчалик Тошкент шаҳар ҳудуди кўчаларида яшаб келган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Xabar.uz’га маълум қилишича, мурдага ўша куннинг ўзида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Экспертизанинг дастлабки маълумотномасига кўра, фуқаро М.М. нинг ўлими «сурункали юрак ишемик касаллиги, кардиосклероз, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги, алкаголдан ўткир заҳарланиш, бош юқори ва пастки лаб юмшоқ тўқималарини лат ейишлари, пастки лаб эзилиб йиртилган яраси, юз, тана, қўл ва оёқ соҳалари қонталашмалари ва тери шилинмалари, ички аъзолари тўлақонлиги» натижасида вужудга келганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг