Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сенатнинг эллик бешинчи ялпи мажлисини чақириш санаси маълум қилинди

Сенатнинг эллик бешинчи ялпи мажлисини чақириш санаси маълум қилинди

Сенатнинг эллик бешинчи ялпи мажлисини 2024 йил 15 август куни чақирилади. Бу тўғридаги қарор бугун, 14 август куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида қабул қилинди.

Қайд этилишича, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилинади.

Хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонун, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонун, «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҳамда “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар муҳокамаси режа қилинган.

Шунингдек, кун тартибидан «Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш  ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун, бир қатор халқаро ҳужжатларга қўшилиш ва Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциясини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар ҳам ўрин олган.

Навбатдаги ялпи мажлисда Ўзбекистон учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар рўйхатини тасдиқлаш масаласини кўриб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, соҳанинг бошқариш механизмларини ҳамда қонунчилик базасини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар ижроси бўйича ахборотини эшитиш ҳам режалаштирилмоқда.

Ялпи мажлисда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг