Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Республикадаги 3,6 мингдан ортиқ маҳаллада жиноят қайд этилмади – Бош прокуратура

Республикадаги 3,6 мингдан ортиқ маҳаллада жиноят қайд этилмади – Бош прокуратура

Жорий йилнинг ўтган даврида прокурорлар ташаббуси билан 683 маротаба ўтказилган меҳнат ярмаркасида 9 311 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

ўтган 10 ойда 4 минг 107 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 6 минг 685 нафарига ижарага ер ажратилишида,

1 минг 995 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 5 минг 756 нафарини ўзини ўзи банд қилишида  кўмаклашилди.

Қайд этилишича, аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги вазифалар ижроси устидан назорат кучайтирилган ҳолда олиб борилмоқда. Хусусан, 381 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 2,6 млрд сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланган. Прокурорлар ташаббуси билан 683 маротаба ўтказилган меҳнат ярмаркаларида 9 минг 311 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилган.

Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тадбирлар хусусида ҳам ахборот берилди.

Бош прокуратура расмийсининг таъкидлашича, кўрилган чоралар натижасида республикадаги маҳаллаларнинг 3 минг 646 тасида ёки 38,5 фоизида жиноят қайд этилмаган. 4 минг 596 таси ёки 48,6 фоизида жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг