Қашқадарёда юк машинаси пиёдалар йўлакчасидаги ўқувчини уриб юборди
![Қашқадарёда юк машинаси пиёдалар йўлакчасидаги ўқувчини уриб юборди](https://static.xabaruz.com/crop/4/0/920__95_4017630750.jpg)
Жорий йилнинг 15 май куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг «xabar.uz»га маълум қилишича, ушбу ЙТҲда тумандаги 37-мактабнинг 2-синф ўқувчиси (9 ёш) вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасида Кўкдала туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳайдовчига нисбатан эса қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter