Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қамчиқ» довонида автотрейлер ЙТҲга учради. 5 киши ҳалок бўлган

«Қамчиқ» довонида автотрейлер ЙТҲга учради. 5 киши ҳалок бўлган

11 февраль, якшанба куни соат 23:40ларда Наманган вилояти Поп тумани «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 222-километрида 1983 йилда туғилган ҳайдовчи К.Й. DAF русумли юк автомобилини (енгил автомобилларни ташувчи) бошқараётиб йўлнинг хавфли бурилиш қисмида бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсиққа урилиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ж.А. бошқарувида бўлган Isuzu русумли юк автомобили билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, иккала ҳайдовчи ҳамда уч нафар йўловчилар тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ЙТҲ вақтида DAF русумли юк транспорт воситасига ортилган бир қанча енгил автомобиллар пастликка тушиб кетган. Ушбу автомобилларни махсус техника ёрдамида пастликдан чиқариб олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг