Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахтнинг Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилади (фото)

Пойтахтнинг Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилади (фото)

Фото: Миробод тумани ҳокимлиги

Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилади. Бу ҳақда Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

15 июлдан Тарас Шевченко кўчасини гастрономик кўчага айлантириш бўйича кенг қамровли қурилиш ишлари бошланади. Шу муносабат билан туман ҳокими Анвар Сайфутдинов кўчада фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Фото: Миробод тумани ҳокимлиги

Ҳоким уларга Ҳукумат қарори билан пойтахт кўчаларида жозибадор ва серқатнов туризм ҳамда хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яратиш мақсадида 24/7 режимда ишловчи кўнгилочар кўча ташкил этиш белгиланганлиги ҳақида маълум қилган. Туристик кўчанинг ишга туширилиши тадбиркорларнинг даромади ошишига хизмат қилади, деди у.

Бунёдкорлик ишлари давомида Тарас Шевченко кўчасида ёритиш устунлари, ўриндиқлар ва чиқинди қутилари ҳамда суғориш тизимларини ўрнатиш, дарахтлар экиш кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг