Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Пайнет»дан пул ўмарганлар ушланди

«Пайнет»дан пул ўмарганлар ушланди

Андижонда «Пайнет» шохобчаларидаги аппаратлардан катта миқдордаги пул маблағлари ўғирланди.

Вилоят прокуратураси берган хабарга кўра, ўғрилик фуқаро Д.Ю. ва бошқалар томонидан содир этилган. Ижтимоий тармоқларда шохобчалардан 60 млн сўмдан ортиқ пул ўғирлангани айтилганди, расмий маълумотда бу ҳақда аниқлик киритилмаган.

Ҳозирда «С-А-Ф» МЧЖга тегишли бўлган Андижон тумани ва Андижон шаҳар ҳудудидаги банкоматлардан пул маблағи ўғирланганлиги ҳолати юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан мазкур шахсларга нисбатан ЖК нинг 169-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг