Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити байрамида неча кун дам олади?

Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити байрамида неча кун дам олади?

Бир муддат олдин Қурбон ҳайити куни, яъни ҳижрий тақвим бўйича зулҳижжа ойининг ўнинчи санаси, жорий йилнинг 16 июнь тўғри келиши айтилган эди.

Ушбу муборак байрам муносабати билан Ўзбекистонда иш куни олти кун бўлганлар 3 кун, беш кун бўлганлар эса 4 кун дам олишади.

Дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

  • 15 июнь, шанба — 5 кунликлар учун дам олиш, 6 кунликлар учун иш куни;
  • 16 июнь, якшанба — Қурбон ҳайити;
  • 17 июнь, душанба — барча учун дам олиш куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади);
  • 18 июнь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни (Президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли фармонига асосан).
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг