Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик театр усталари Эронда ўтаётган халқаро театр фестивалида қатнашди

Ўзбекистонлик театр усталари Эронда ўтаётган халқаро театр фестивалида қатнашди

«Choyxona musica» спектакли продюсери ўзбекистонлик Таваккал Султонов Эроннинг Ҳамадон шаҳрида бўлиб ўтаётган 29-Халқаро болалар ва ўсмирлар театр фестивалида иштирок этяпти.

Фестивалнинг миллий театрлар йўналиши иштирокчиси бўлган Т.Султонов тадбир таассуротлари ҳақида маҳаллий «Mehr» ахборот агентлигига интервью берди.

«Гарчи Ҳамадон шаҳри мезбонлик қилаётган 29-Халқаро болалар ва ўсмирлар театр фестивалида биринчи марта иштирок этаётган бўлсамда, хоҳ спектакл ижроси, хоҳ қисқа сафарим давомида бўлсин маҳаллий аҳоли томонидан ўзига хос иштиёқ билан кутиб олинганим мени ҳайратда қолдирди», – дейди ўзбекистонлик театр устаси.

Султонов мазкур фестивалда намойиш қилинаётган спектакллар сифати тўғрисида ҳам тўхталиб, уларнинг сифат жиҳатидан лол қилдиргани ҳамда жуда юқори ишланган асарларга гувоҳ бўлганини айтади.

«Мен учун ғаройиб ва қимматли бир тажриба бўлди ҳамда томошабинлар томонидан кўрсатилган илиқ муносабатлар доимий равишда бизга ҳамроҳлик қилди. Саҳна ишларини томошабинлар ҳис-туйғулари билан уйғунлаштириш, улар билан танишиш ва спектакл давомида олинган ҳис-туйғуларни ифодалаш мен ва менинг гуруҳим учун такрорланмас тажриба бўлди», – дейди Султонов.

Таваккал Султонов, шу билан бирга, ушбу фестивалда иштирок этаётганидан хурсанд эканини яширмайди.

«Қозоғистон, Россия ва Туркия сингари давлатлардаги турли хил фестиваллардан тўплаган бой тажрибамга қарамасдан, иккиланмасдан айта оламанки, мазкур фестивал жуда юқори даражада ташкил этилган. Биз бу фестивалда иштирок этаётганимиздан фахрланамиз ва ушбу фестивалда иштирок этиш шарафи бизга муяссар бўлганлигидан ҳам жуда хурсандмиз. Ва сўзим охирида шуни айтмоқчиман, Ҳамадон халқининг меҳмондўстлиги ва бағрикенглигидан жуда ҳам лаззатландик. Ҳамадон шаҳридаги 29-Халқаро болалар ва ўсмирлар театр фестивали биз учун унитилмас хотирага айланди», – дейди ўзбекистонлик театр устаси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг