Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда туғилишлар сони кўпайган – статистика

Ўзбекистонда туғилишлар сони кўпайган – статистика

Ўзбекистонда жорий йилнинг дастлабки 4 ойида 280,8 мингта тирик туғилишлар қайд этилган. Бу кўрсаткич, 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,7 фоизга ошган.

Статистика агентлиги берган маълумотга кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида тирик туғилганларнинг фарзандлар кетма-кетлиги бўйича сони:

  • Биринчи (тўнғич) фарзанд – 66,6 мингта
  • Иккинчи фарзанд – 91,2 мингта
  • Учинчи фарзанд – 80 мингта
  • Тўртинчи ва ундан кейинги фарзанд – 43 мингта.

Маълумот учун, жорий йил бошида Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари Ўзбекистон аҳолисининг сони 2035 йилга бориб 45 миллиондан ошиши мумкинлигини башорат қилиб, мамлакатнинг сезиларли демографик ўсиш имкониятлари ҳақида тўхталган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг