Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қатар яқин орада меҳнат миграциясига доир ҳамкорлик шартномасини имзоламоқчи

Ўзбекистон ва Қатар яқин орада меҳнат миграциясига доир ҳамкорлик шартномасини имзоламоқчи

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси ва Қатарнинг «Jusour» бандлик агентлиги раҳбариятлари ўртасида бўлиб ўтган онлайн учрашувда Қатар томони Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш бўйича  ҳамкорликни янада кенгайтириш истагида эканлигини ва туризм, IT ва тиббиёт соҳалари мутахассисларига талаб ва қизиқиш мавжудлигини таъкидлаган.

«Ўзбекистон Қатар давлати учун ҳар соҳада стратегик ҳамкор мамлакат ҳисобланади. Шу боис юртингиздан малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича ҳам катта режаларимиз бор», – дейди Қатарнинг «Jusour» бандлик агентлиги раҳбари Абдулҳодий Биҳайт Барқон.

Учрашувда икки томон ушбу имкониятлардан фойдаланиб, Ўзбекистон фуқароларини Қатар давлатида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ҳамкорлик шартномасини тез кунларда имзолашга келишиб олди.

«Jusour» бандлик агентлиги Қатар ҳукуматига тегишли бўлиб, мамлакат иқтисодиётининг асосий секторларини малакали мутахассислар билан таъминлаш вазифасини бажаради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг