Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ота-оналар ўзаро жанжалда болаларидан фойдаланиш кўпайяпти» – Болалар омбудсмани

«Ота-оналар ўзаро жанжалда болаларидан фойдаланиш кўпайяпти» – Болалар омбудсмани

Бир муддат олдин Бухоро вилояти Жондор туманида икки нафар чамаси 3-4 ёшлар атрофидаги қизини ҳақоратлаб, калтаклаган аёлнинг видеоси тарқалган ва мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирган эди. 

Болалар омбудсмани ҳам ушбу ҳолатга изоҳ бериб, воқеа И.М. (аёл) ўзининг турмуш ўртоғи Н.Б. бир неча йилдан буён хорижда ишлаб келаётгани, эри оиласидан хабар олмаётгани, етарлича пул жўнатмаётганидан жаҳли чиқиб, қизлари Ў.С. (2020 йилда туғилган) ва Ў.С. (2021 йилда туғилган) ларни уриб, калтаклаганини маълум қилди.

Ҳозирда воқеа юзасидан Жондор тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда ва унинг доирасида болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.

«Таъкидлаш зарурки, сўнгги пайтда ота-оналар томонидан ўзаро низода фарзандидан манипуляция қуроли сифатида фойдаланиб, болага жисмоний ва руҳий зарар етказиш ҳоллари кўп кузатилмоқда.

Ота-оналик мақоми болага зўравонлик қилиш ҳуқуқини бермайди. Болага нисбатан бундай ҳаракатга йўл қўйган шахслар ким бўлишидан қатъий назар қонунан жавоб бериши шарт», – дейилади расмий хабарда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг