Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оҳангаронда дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди

Оҳангаронда дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг мазкур туман бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ф.М. ва Н.Ж. ноқонуний даромад орттириш мақсадида «Вивафер» номли 826 қути дори воситасини 9 000 АҚШ доллари ва 40 млн сўмга сотаётган вақтида ушланиб, тадбир давомида жами 829 қути ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг