Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорижда оғир аҳволга тушиб қолган 443 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Хорижда оғир аҳволга тушиб қолган 443 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Жорий йилнинг 10 ойи давомида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига жисмоний ва юридик шахслардан жами 85 634 та мурожаат келиб тушган.

Агентлик хабарига кўра, мурожаатлар асосида хорижда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликларнинг 35 381 нафарига ташкилий ва манзилли тарзда ишга жойлашишга кўмаклашилган, хорижда ишлаётган 8667 нафар фуқарога ҳуқуқий, 7141 нафарига ижтимоий ва 2474 нафарига жами 71 400 АҚШ доллари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган.

Хорижда қийин аҳволда қолган 76 нафар ўзбекистонлик вақтинчалик ҳостелларга жойлаштирилган бўлса, оғир аҳволга тушиб қолган 443 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилган.

Фуқароларнинг 1710 нафарини иш берувчи томонидан тўланмаётган иш ҳақи, 98 нафарини эса компенсация тўловлари шаклидаги жами 1 млн 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари ундириб берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг