Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Навоийазот» бозорда сунъий тақчиллик яратиш эвазига 20,5 млрд сўм ишлаб олгани айтилди

«Навоийазот» бозорда сунъий тақчиллик яратиш эвазига 20,5 млрд сўм ишлаб олгани айтилди

Рақобат қўмитаси Ўзбекистон минерал ўғитлар бозорида устун мавқега эга бўлган «Навоийазот» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар биржа савдолари орқали реализация қилинишида нарх манипуляциялари ҳолатларини аниқлаган.

Қўмита ахборот хизматининг маълум қилишича, жамият 2021-2023 йилларда минерал ўғит (карбамид, сулфат аммония, суперфосфат, поливинилхлорид (ПВХ) ва формалин) маҳсулотларини тегишли қонун ва қонуности ҳужжатлари талабларига зид ҳолда тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда биржа савдоларига қўймаган. Жами 57 209 тонна маҳсулотнинг савдога қўймаслиги оқибатида эса таклиф сунъий равишда камайтирилган ва натижада нархларни ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача ошириб келинган.

Мазкур ҳуқуқбузарликлар натижасида эса жамият томонидан жами 20,5 млрд сўм асоссиз даромад олинган.

Мазкур қонун талаблари бузилиши ҳолатлари юзасидан Қўмита томонидан «Навоийазот» АЖга нисбатан иш қўзғатилиб рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузилишини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг