Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маданият вазирининг хизмат автомобили велосипедчини уриб юборди

Маданият вазирининг хизмат автомобили велосипедчини уриб юборди

Ижтимоий тармоқларда маданият вазири Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили велосипеддаги йўловчини уриб юборгани айтилаётган видеолавҳа тарқалди.

Вазирлик ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдириб, ҳодиса жорий йилнинг 16 феврал куни Андижон вилояти Қорасув шаҳрида содир бўлганини тасдиқлади.

Маълум қилиниишча, жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб борилган ва шифокорлар унга тезкор тиббий ёрдам кўрсатишган. Текширувлар натижасида йўловчининг соғлиғи билан боғлиқ жиддий, хавотирли ҳолат йўқлиги аниқланган.

«Заруратга кўра, албатта, бу борада яна қўшимча ахборот берилади. Шу ўринда, юртдошларимиздан йўлда ҳаракатланиш маданиятига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз», – дейилади вазирлик муносабатида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг