Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ковид-марказлардаги ходимларга тўланадиган махсус устама 4 баробарга камайтирилди

Ковид-марказлардаги ходимларга тўланадиган махсус устама 4 баробарга камайтирилди

Президентнинг жорий йил 14 июндаги ПФ-96-сон Фармони билан Ҳукуматнинг 2020 йил 24 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 583-сон қарори 2-бандига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, 2023 йил 15 июндан эътиборан коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлашган муассасаларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ва бошқа ходимлар ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимларига ишлаган даври учун иш юкламаларини инобатга олган ҳолда уларнинг тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида махсус устама тўлови амалга оширилади.

Бунда анестезиолог-реаниматолог врачларига махсус устамалар 1,2 коэффициентга оширилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади. Шунингдек, махсус устама тўловлари тўланадиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов амалга оширилмайди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача ковид-марказлардаги ходимларга махсус устама 200 фоиз миқдорида ҳисобланган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг