Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жорий йилги мавсумда жами 5,4 млн тонна донли экинлар етиштирилди – статистика

Жорий йилги мавсумда жами 5,4 млн тонна донли экинлар етиштирилди – статистика

2023 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 5,4 млн тонна донли экинлар етиштирилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 7,3 фоизга кўп.

Дон экинларини етиштириш бўйича ҳудудлар ўртасида пешқадамликни Фарғона вилояти эгаллади. Унинг, дон экинлари умумий ҳажмидаги улуши 12 фоиздан ошган.

Шу билан бир қаторда, юқори улуш Сурхондарё (11,8 фоиз), Қашқадарё (11,3 фоиз), Андижон (9,0 фоиз), Самарқанд (8,3 фоиз) ва Жиззах (8,2 фоиз) вилоятларида қайд этилган.

Умумий ҳажмдаги паст улуш, Қорақалпоғистон Республикаси (2,1 фоиз) ва Навоий вилояти (3,6 фоиз) да кузатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг