Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ипотека кредити ва субсидия олиш тизими ўзгартириляпти

Ипотека кредити ва субсидия олиш тизими ўзгартириляпти

Айни пайтда Президент Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган йиғилишда девелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлиши ҳамда ушбу тартибнинг нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилиши маълум қилинди.

Шунингдек, эндиликда қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан 12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди.

«Янги Ўзбекистон» массиви учун берилган ерларнинг 10 фоизи девелоперларга тижорат биноларини қуриши учун ягона лот сифатида савдога чиқарилади.

Бу уйларни пастки қаватида хусусий боғча ташкил қилишга рухсат берилиши, улар мулк солиғидан ҳам озод қилиниши таъкидланди.

Ҳокимларга бу массивларга кўчиб келадиган аҳолининг талабини ҳисобга олиб пастки қаватларда боғча ташкил қилишни бошлаш топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг