Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада 247 туп кўкнори етиштириб келаётган аёл қўлга тушди

Фарғонада 247 туп кўкнори етиштириб келаётган аёл қўлга тушди

Жорий йил 31 май куни Фарғона вилояти Қўштепа туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиши натижасида 247 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаб келаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қўштепа тумани «Катта Болтакўл» маҳалла ҳудудида яшовчи А.С исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон томорқасида 247 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаб кетаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг