Энди ботокс (ботулинотерапия) билан неврологик касалликларни ҳам даволаш мумкин (видео)
Бугунги кунда машҳур юлдузлардан тортиб, оддий уй бекаларининг орасида ҳам юзига ботокс қилдирмаганларини топиш қийин. Ҳаммада ҳам яхши таассурот қолдирмайдиган ушбу муолажа неврологик касалликларни даволаши мумкинлигини билармидингиз? Бугун малакали невролог ва нейрореабилитолог мутахассисдан аксарият кишилар салбий фикрда бўлган ботокснинг кўпчилик билмаган ижобий хусусиятлари ҳақида билиб оламиз.
Ҳа айтганча, агар сиз ёки яқинларингизни невроз, инсульт, уч шохли нерв невралгияси ёки энурез каби касалликлар мутлақо безовта қилмаса ҳам бу интервьюни албатта кўринг: ҳеч бўлмаганда магнит бўронларига бой жазирама ёз фаслини қандай қилиб бош оғриқларсиз ўтказишни билиб оласиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter