Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Дафн пули»ни олиш учун қанча муддат ичида мурожаат қилиш керак?

«Дафн пули»ни олиш учун қанча муддат ичида мурожаат қилиш керак?

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорига 5-илова «Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти» вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилига, улар бўлмаганда эса дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсга ўлим ҳақида тиббий маълумотнома бериш, ўлимни қайд қилиш, вафот этган шахсни дафн қилиш учун қабристонга маълумотнома бериш ва дафн этиш учун нафақа бериш бўйича композит давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.

Дафн этиш учун нафақа пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 4 баравари миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиради (пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори ҳозирда 372 минг сўм этиб белгиланган).

Ариза берувчилар ФҲДЁ бўлими томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ёки тиббиёт муассасаси томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ўлим ҳақидаги маълумотнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини кўрсатган ҳолда, ўлим ҳолати қайд қилингандан бошлаб 60 кун муддат ичида дафн этиш учун нафақа пулини олиш мақсадида тижорат банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин.

Дафн этиш нафақасини олиш учун мурожаат қилган шахс – агарда унинг бунга ҳуқуқи бўлмаса, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нафақани олиш учун фуқаронинг ўлими қайд қилингандан бошлаб 60 кундан кейин мурожаат қилган бўлса, дафн этиш учун нафақа тўлаш рад этилади.

Муҳаммадамин КАРИМЖОНОВ,
ТДЮУ Меҳнат ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг