Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда Тез тиббий ёрдам маркази «замдиректор»и ўз ишига тикланди – МИБ

Андижонда Тез тиббий ёрдам маркази «замдиректор»и ўз ишига тикланди – МИБ

Андижон вилоятида ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган Тез тиббий ёрдам маркази директор ўринбосари лавозимига қайта тикланди.

МИБ ахборот хизмати берган маълумотга кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақасига кўра, Республика Тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалининг 2023 йил 5 сентябрдаги буйруғи ғайриқонуний деб топилган ва фуқаро Н.Н. муассаса директорининг тезкор ишлари бўйича ўринбосари вазифасига ишга тикланиши белгиланган.

Мазкур талаб асосида Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан тегишли тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Натижада, директор буйруғи билан ходим Н.Н. директор ўринбосари лавозимига тикланиши таъминланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг