Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адвокатлар палатасига раис cайланди

Адвокатлар палатасига раис cайланди

Адлия вазири киритган тақдимномага биноан, 2023 йилнинг 18 ноябрь кунидаги Адвокатлар палатасининг IV Конференциясида Палатаси раиси этиб – Содиқов Шуҳрат Шавкатович cайланди.

Шуҳрат Содиқов бунга қадар Адвокатлар палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

У 1962 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, 1988 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган маълумоти олий, ҳуқуқшунос. У ўз меҳнат фаолиятини турли хил ташкилотларда ҳуқуқшунос, адвокатлик тузилмаларида адвокат, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича комиссияси раиси лавозимларида фаолият олиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг