Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

3 та ОТМни бирлаштирган Университетнинг асосий вазифалари белгиланди

3 та ОТМни бирлаштирган Университетнинг асосий вазифалари белгиланди

Президент Тошкент давлат университетини унга Тошкент молия институти ва Фискал институтни қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этишга доир қарорни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ Университетнинг асоий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб, қуйидагилар:

  • иқтисодиёт, молия ва солиқ соҳалари бўйича дунёдаги сўнгги тенденциялар, молиявий технологиялар, илғор хорижий тажриба ва реал иқтисодиёт талабларини ҳисобга олган ҳолда олий маълумотли кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
  • ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларини жорий этиш, таълим ва тадқиқот уйғунлигини таъминлаш орқали иқтисодиёт тармоқлари учун илғор инновацион ишланмалар яратиш, талабаларда тизимли таҳлил қилиш, креатив фикрлаш ва амалий кўникмаларни шакллантириш;
  • замонавий ўқув-илмий лабораториялар ва симуляцион марказлар ташкил этиш орқали «таълим – фан – инновация – рақамлаштириш» экотизимини ва соҳани ривожлантиришга қаратилган илмий-инновацион тадқиқотлар трансферини самарали йўлга қўйиш;
  • иқтисодиёт, молия ва солиқ соҳаларини ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари бўйича илмий лойиҳаларни амалга ошириш, уларнинг натижаларини жорий этиш юзасидан илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш;
  • жаҳон таълим ва илмий маконида Университетнинг нуфузини ошириш, етакчи хорижий университетлар билан академик ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг хорижий илмий-амалий стажировкасини тизимли йўлга қўйиш белгиланмоқда.

Қайд этилишича, мазкур ОТМ иқтисодиёт, молия ва солиқ соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда методик таъминот бўйича етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Тошкент молия институти ва Фискал институтда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини университетда давом эттиради ҳамда 2023−2024 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда университет дипломи берилади.

Университетда 2024−2025 ўқув йилидан бошлаб таълим жараёни давлат тили, инглиз тили ва бошқа хорижий
тилларда олиб борилади, бакалавриат ва магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун алоҳида хорижий тилларда ўқитиладиган гуруҳлар ташкил этилади.

Таълим дастурлари халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг дастури асосида босқичма-босқич ишлаб чиқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг