Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шимолий Африкада қадимийлиги бўйича Мисрдан кейинги одамлар манзили топилди

Шимолий Африкада қадимийлиги бўйича Мисрдан кейинги одамлар манзили топилди

Фото: J.S. Oliver, Homa Peninsula Paleoanthropology Project

Барселона университети археологлари Африка шимолидаги улкан Мағриб ҳудудида (ҳозирги Марокаш) бронза даврига одамлар яшаган манзилни топишди. Тадқиқот натижалари Antiquity журналида эълон қилинди.

Яқин-яқинларгача бу ҳудудда илк бошпаналарни финикияликлар милоддан 800 йиллар аввал келиб қурган деб ҳисоблаб келинган.

Марокаш шимоли-ғарбидаги Ках-Коуч манзилгоҳида олиб борилган қазишмалар давомида милоддан аввалги 2200 ва 600 йиллар оралиғига мансуб қишлоқ топилди. Бу Ках-Коучнинг Ўрта Ер денгизи Африкасида Мисрдан кейинги энг қадимий одамлар манзили эканлигини исботловчи далилдир.

Ках-Коуч манзилгоҳи Лау дарёси яқинидаги бир гектарга яқин майдонда жойлашган.

Тахминларга кўра, милоддан аввалги 2200–2000 йилларда бу ерга дастлабки одамлар келиб ўрнашган.

Милоддан аввалги 1300–900 йиллар оралиғида эса манзилда барқарор қишлоқ хўжалиги жамияти пайдо бўлган ва у финикияликларга қадар Мағрибда ўтроқ ҳаёт шаклланганидан далолат беради.

Манзилгоҳнинг милоддан аввалги 800–600 йилларни қамраб олган тарихий босқичида эса Ўрта Ер денгизининг шарқидан келтирилган маданият белгилари (кулолчилик, темир буюмлар, тош асосида янгича қурилиш анъаналари)ни кўриш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг