Рейтинги 100 фоиз! «Ёлғизликнинг юз йили» сериали мухлисларни мамнун этмоқда
Габриэл Гарсиа Маркес ҳаётлик чоғида ўз китобининг экранлаштирилишига рухсат бермаган, чунки асар испанчадан бошқа тилда чиқишини истамаган. Қолаверса, асарнинг чуқур мазмунини кимдир экранда акс эттира олишига унча ишонмаган.
Бироқ орадан йиллар ўтиб, ёзувчининг шу номли романи асосидаги «Ёлғизликнинг юз йили» сериали суратга олиниб, Netflix стриминг сервисида биринчи фасли намойиш этилди. Магик реализм жанридаги саккиз қисмли драма Rotten Tomatoesда ақл бовар қилмас 100 фоизлик рейтинг тўплади.
Сериал сюжети марказида — абадий Макондо қишлоғи ва бу ерда севги, унутилиш, ўтмиш ва тақдирнинг муқаррарлиги билан курашаётган Буэндиа оиласининг етти авлоди. Сериалда бош ролларни Клаудио Катано, Жеронимо Барон ва Марко Гонзалез ижро этган.
Колумбиялик ёзувчининг ушбу асари биринчи марта 1967 йилда 50 миллион нусхада нашр этилган. Кейинчалик 46 тилга (жумладан, ўзбек тилига) таржима қилиниб, нафақат испан тилидаги, балки жаҳон миқёсидаги адабий дурдонага айланди.
Габриэл Гарсиа Маркес 2014 йилда вафот этган. У ҳаётлигида экранга чиқарилишига рухсат бермаган асарнинг кинематогариядаги дебюти чакки эмас. Ўлмас асар!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter