Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Оппенгеймер» режиссёрига рицар унвони берилади

«Оппенгеймер» режиссёрига рицар унвони берилади

Фото: Vm.ru

Британ ва Америка кинорежиссёри, сценарийнавис ва продюсер Кристофер Ноланга рицарлик унвони берилади. Бу ҳақда Sky News Буюк Британия ҳукуматининг очиқ маълумотларига асосланиб хабар берди.

«53 ёшли Нолан фаолиятидаги илк «Оскар» мукофотини (энг яхши режиссёр) март ойида «атом бомбасининг отаси» ҳақида суратга олинган «Оппенгеймер» биографик филми учун қўлга киритганди. «Оппенгеймер», шунингдек, «энг яхши филм» номинациясини ҳам олди, мавсумнинг энг совриндор киноасарига айланди», — деб ёзди канал.

Кристофер Нолан «Эсла» (2000), «Бэтмен: Ибтидо» (2005), «Қора рицар» (2008), «Ибтидо» (2010), «Интерстеллар» (2014), «Бэтмен Суперменга қарши» (2016), «Дюнкерк» (2017) каби ўнлаб филмлари билан тилга тушган. 

Қўшимча қилинишича, Кристофер Ноланнинг рафиқаси Эмма Томасга леди (хоним) мақоми берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг