Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Дунёдаги энг хунук ит» кинода рол ўйнади

«Дунёдаги энг хунук ит» кинода рол ўйнади

Фото: Daily Mail

«Дунёдаги энг хунук ит» Райан Рейнолдс ва Ҳю Жекман билан бирга кинода суратга тушди, деб хабар берди Super.

Мопс ва хитой кокилдорининг гибриди — Пегги 2023 йилда «энг хунук ит»лардан бири деб топилганди.

Шу бадбашаралиги эвазига Британияда машҳур бўлиб кетган Пегги Голливуддагилар эътиборига ҳам тушиб, йилнинг энг кассабоп филмида суратга олинди.

«Дэдпул ва Росомаха» филмида у бош қаҳрамоннинг ити — Догпул ролини ўйнади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг