Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус эркакларни аямаяпти

Коронавирус эркакларни аямаяпти

Фото: Salvatore Laporta / Keystone Press Agency / Global Look Press

Статистика коронавирусга чалинган эркакларнинг ўлим хавфи аёлларникига қараганда юқорилигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда АҚШ ва Европадаги ўлим ҳолатлари ҳамда қатор илмий тадқиқотларга асосланиб «The Wall Street Journal» ёзмоқда.

Эркакларда коронавируснинг оғир ўтиши ҳам аёлларникига қараганда кўпроқ кузатилмоқда, деб ёзади нашр пандемиянинг турли даврларидаги маълумотларга таяниб.

«WSJ» АҚШдаги COVID-19 дан ўлим ҳолатларини келтирган: мамлакатда, умуман олганда, ковиддан вафот этганларнинг 54 фоизи эркаклар. Бироқ ёшлар бўйича тоифалаганда кўрсаткич анча фарқланади: 30 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар ўртасида эркакларнинг ковиддан ўлими 66 фоизни ташкил этган.

Европадаги маълумотлар ҳам коронавируснинг «асосий нишони» эркаклар эканини кўрсатяпти. Статистикага кўра, 40 ёшдан 69 ёшгача бўлган коронавирус қурбонларининг 73 фоизи — эркаклар! Бундан ташқари, худди шу ёш гуруҳида касалхонага ётқизишга тўғри келган беморларнинг 62 фоизи, касаллиги оғирлашиб кетганларнинг тўртдан уч қисми ҳам эркаклар.

Лондон университет коллежининг 183 мамлакат статистикаси жамланган «Жинс, гендер ва COVID-19» глобал базасига кўра, эркак/аёлларда коронавирусни юқтириш ҳолатлари нисбати — 11/10, яъни «кучли жинс» коронавирус қаршисида ожизроқ. Коронавирусдан ўлим ҳолатлари борасида вазият эркаклар учун янада аянчли, нисбат — 14/10, деб ёзади нашр.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг