Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Фарҳод» бозорида коронавирусга гумон қилинган шахснинг таҳлил натижаси маълум бўлди

«Фарҳод» бозорида коронавирусга гумон қилинган шахснинг таҳлил натижаси маълум бўлди

Фото: Xabar.uz

Куни кеча ижтимоий тармоқларда «Фарҳод» бозоридаги эҳтиёт қисмлар расталари тадбиркорларидан бирида юқори ҳарорат кузатилганлиги туфайли бозор ёпиб қўйилганлиги ҳақидаги хабарлар эълон қилинган эди.

Аслида эса шу куни бозор худудига кираверишда ўрнатилган тиббий текширувлар давомида бир нафар фуқарода юқори ҳарорат аниқланган ва у дарҳол изоляцияга олинган эди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Коронавирусга гумон қилинган фуқаро бозор ҳудудига киришга улгурмаган. Кечанинг ўзида 1989 йилда туғилган (эркак) ушбу фуқародан коронавирусга ўтказилган диагностик таҳлил унда «Covid-19» инфекцияси аниқланмаганлигини кўрсатган.

Маълумотларга қараганда, шу кунларда мазкур бозорда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда ва уларнинг якунига кўра бозор ишга тушиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг