Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Янги Ўзбекистон» боғида Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам шодиёнаси бўлиб ўтмоқда

«Янги Ўзбекистон» боғида Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам шодиёнаси бўлиб ўтмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

«Янги Ўзбекистон» боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам шодиёнаси бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари кўп миллатли халқимизни бугунги улуғ айём билан чин қалбдан табриклаб, барчага ўзининг юксак ҳурмати, эзгу тилакларини изҳор этди.

«Мана шу ҳаяжонли дақиқаларда ҳаммамиз миллий истиқлолимиз нақадар бебаҳо неъмат эканини, унинг тарихий аҳамиятини янада чуқур ҳис этмоқдамиз.

Айнан мустақиллик туфайли миллий давлатчилигимиз қайта тикланди. Ўзбекистон янги тарихий даврга қадам қўйди. Айнан истиқлол туфайли жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгалладик.

Бу билан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди», — деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг