Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна икки туманга ҳоким тайинланди

Яна икки туманга ҳоким тайинланди

Матназаров Зафарбек Баҳадирович Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

З. Матназаров 1986 йилда туғилган, маълумоти олий, Тошкент молия институтини тамомлаган. Тайинловга қадар Қўшкўпир тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари  бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Баймуратов Анвар Махсетович Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак тумани ҳокими этиб тайинланди.

А.Баймуратов фаолияти давомида қатор масъулиятли лавозимларда ишлаган. У бугунги кунга қадар Қораўзак тумани ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг