Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр ўчади

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр ўчади

Бугун Тошкент шаҳри, Олмазор туманининг қатор маҳалларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади.

Қайд этилишича, туманнинг «Аҳил», «Пахта», «Янги Тошкент», «Беруний», «Шодиёна», «Истиқбол», «Олтинсой», «Бўстанобод», «Тепа Гузар», «Ғалаба», «Табассум», «Ислом ота» ҳамда «Чуқурсой» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 КВА юқори кучланишли «Сағбон» подстанциясидаги қуввати 25000 кВА бўлган куч трансформаторини қувватини 40000 кВА бўлганига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли, 26 май куни соат 14:00 га қадар мазкур ҳудудларга электр энергиясини етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилади.

Куч трансформаторини катта қувватлисига алмаштириш жараёнини ўз вақтида хавфсиз олиб бориш ва ўрнатиш чоралари учун «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали томонидан ушбу жараёнга 40 нафардан ортиқ малакали мутахассислар, 10 дан ортиқ махсус транспорт воситалари жалб этилган.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг