Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентлик аёлнинг картасидан 110 млн сўм ўғирлаган шахс ушланди

Тошкентлик аёлнинг картасидан 110 млн сўм ўғирлаган шахс ушланди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрида яшовчи 28 ёшли аёл Н.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 110 млн сўм пул номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилди.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи Х.Р. содир этгани аниқланган.

Х.Р. жабрланувчи Н.А.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилган ва ўзини «Click» хизмати ходими дея таништириб, унинг банк пластик картасига киберҳужум бўлаётганлигини айтиб, СМС-хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритган ва 110 млн сўм миқдоридаги пулларни ўзига ўтказиб олган

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг