Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ибн Сино: солиқ йиғувчининг ўғли

Ибн Сино: солиқ йиғувчининг ўғли

Улуғ табиб Абу Али ибн Синонинг отаси Абдуллоҳ асли балхлик бўлиб, сомонийлардан бўлган Нуҳ ибн Мансур Сомоний даврида (976–997) Бухорога келган. Абдуллоҳ Бухоронинг Ҳурмитон ҳудудида солиқ йиғувчи амалдор эди. У Ҳурмитонга яқин Афшона қишлоғилик Ситорабону исмли қизга уйланган ва Ҳусайн, Маҳмуд исмли фарзандлари бўлган.

Ҳусайн – Абу Али ибн Синонинг илк устози Нотилий эди. Шунингдек, унинг Маҳмул массоҳ, Исмоил Зоҳид деган бошқа устозлари ҳам бор эди.

Ҳусайн Бухоро амири Нуҳ ибн Мансурни даволаб, саройга кирганида ва бебаҳо асарлар мутолааси билан шуғуллана бошлаганида 16 ёшда бўлган.

1002 йили, яъни Ҳусайн 22 ёшда пайтида отаси Абдуллоҳ вафот этади. 1009 йили Бухорода сомонийлар тахтдан қулатилиб, Қорахонийлар сулоласи давлат тепасига келгач, Ҳусайн Хоразмга йўл олди. Бу ўлкада амир Али ибн Маъмун (997–1009) ҳукмдор бўлиб, у Абу Али ибн Синога керакли шарт-шароитни яратиб берди.

Ибн Сино Хоразмдалик пайтида ал-Масиҳий, ибн Мискавайх, Беруний, ибн Ироқ, Абул Хаммор сингари машҳур олимлар билан ҳамкорликда иш юритди, асарлар ёзди, одамларни даволади.

Маҳмуд Ғазнавийнинг Хоразмга истилосидан сўнг воҳада парокандалик бошлангач, ибн Сино 1011 йили Масиҳий билан Журжонга кетади. 1012–1014 йилларда аллома Журжон (ҳозирги Эрон)да яшаб, илм, табобат билан машғул бўлди. Кейинчалик ибн Сино Рай, Ҳамадон каби шаҳарларда истиқомат қилган. 1016 йилдан 1023 йилгача Ҳамадонда яшади. Бир қанча муддат, ҳатто, амир Шамсудавланинг вазири ҳам бўлиб ишлаган. 1023 йилдан 1037 йилгача Исфаҳонда истиқомат қилган.

Буюк табиб Ибн Сино 1037 йилнинг рамазон ойи биринчи жумасида – 24 июн куни 56 йилу, 10 ой, 9 кун умр кечириб, вафот этади. У ҳаёти давомида табобат, мантиқ, адабиёт, фалсафа, риёзиёт, илоҳиёт сингари фаннинг турли соҳаларига оид 276 та асар ёзиб қолдирган.

Умид Бекмуҳаммад,

тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.

 

 

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг