Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармасига раҳбар тайинланди

Кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармасига раҳбар тайинланди

Фото: Кадастр агентлиги.

Кадастр агентлиги директорининг тегишли буйруғи билан  Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига Юнусов Абдулазиз Абдугапарович тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди. 

Абдулазиз Абдугапарович – 1982 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2010 йил - Тошкент архитектура-қурилиш институтини  тамомлаган.

Тайинловга қадар, Давлат кадастрлари палатаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг