Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Улуғбек Орипов

Баъзан сукут ҳақиқатдан афзал бўлиши мумкин.

Шаҳарнинг бетон деворлари орасида зерикканлар ўқисин! (фотомақола)

Шаҳарнинг бетон деворлари орасида зерикканлар ўқисин! (фотомақола)

Китоб тумани, Искана қишлоғи.

Фото:«Xabar.uz»

Бугун шаҳарда, айниқса пойтахтда яшовчиларга осонмас. Қурилишлар авж олган, ҳаво кундан кунга оғирлашмоқда, иссиқдан қочиб қутилиш учун яшил ва баҳаво ҳудудлар тобора камайиб бормоқда. 

Афсуски, яшил ҳудудларнинг қисқариш жараёни қишлоқ ҳудудларида ҳам давом этяпти. Қашқадарё вилояти, Китоб тумани ҳудудидаги Катта Тўпчоқ, Искана каби қишлоқлар тоққа яқин, об-ҳавоси мўтадил ҳудудлар саналади. 

Бу ҳудудлар нақадар гўзал бўлмасин, инсоннинг аёвсиз қўли таъсири тобора сезилиб бормоқда. Вақтида табиатни истаганча тасарруф этиш тўхтатилмаса, оғир оқибатлар келиб чиқиши мумкин. 

Китоб ва Шаҳрисабз туманлари чегарасидан ўтган Оқсув дарёси юқори оқими. 

Китоб туманида жойлашган Катта Тўпчоқ қишлоғида тахминан 4-5 минг киши яшайди. Асосий фаолият тури узумчилик. Аҳоли томорқаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилади. Узумнинг тойипи нави оммабоп. Оз миқдорда кишмиш, султони, ҳусайни каби узумлар ҳам етиштирилади. 

Узумзорлар ортидан тонг отиб келмоқда. 

Шаҳарлашиш ортидан бу ҳудудларда ҳам автомобиллар сони кескин ортди, асфалт, бетон йўллар кўпайди. Қурилишлар ортидан дарахт кесиш ишлари кўпайди. Урбанизация жараёни ортидан қишлоқлар 5-10 йилги аввалги ҳолатидан анча ўзгарди. 

Қишлоқда ичимлик суви таъминоти жуда яхши йўлга қўйилган. Ҳар юз метрда  битта водопровод крани жойлашган. Афсуслар бўлсинки, ичимлик сувини асраш бўйича на ёшлар ва на катталар жиддий бош қотирмоқда. Қишлоқни бир кезишда олтитача шарқираб оқиб ётган сувларни учратдим, айримларини ўчирдим, баъзилари бузуқ, сув беармон оқиб ётибди. 

Келажакда асосий муаммо бўлиши кутилаётган сув масаласидан қишлоқликлар гуё бехабардек... 

Литрлаб тоза ичимлик суви бекорга исроф бўлмоқда. (Сурат олингандан сўнг, сув ўчирилди). 

Лекин барибир қишлоқ ҳаёти ўзгача. Шаҳарда ойлаб яшаган киши бу ернинг ҳовурини, ҳавосини бирдан ҳис этади. Сиз ҳам бетон деворлар ичида зериккан бўлсангиз, дарҳол сафарга отланинг. Зеро юрган дарё, ўтирган бўйра, деган мақол бор. 

Кекса боғбон саҳарги ишлардан сўнг уйига қайтмоқда. 
Бу расмга изоҳ йўқ!
Ижодкорлар учун идеал жой. 



 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг