Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самолётда ёнғин чиқса, ФВВ қутқарувчилари қандай йўл тутади? (фото)

Самолётда ёнғин чиқса, ФВВ қутқарувчилари қандай йўл тутади? (фото)

Фото: Xabar.uz

Бугун, 9 июнь куни Тошкент халқаро аэропортида Uzbekistan Airports АЖ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан махсус тактик-ўқув машғулотлари ўтказилди.

Унга кўра, самолёт учиш-қўниш йўлагига қўнаётганида унинг олд шассиси ишдан чиқди ва натижада ёнғин бошланди. Самолёт бортида 75 йўловчи, экипаж аъзоси ва 10 кг. хавфли юк бор эди.

Аэропорт бўлинмалари ва Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати ходимлари фавқулодда ҳолатда ҳаракатланиш тартибини машқ қилишди. Аввалига самолёт қўндирилиб, тўхтатилди, сўнг қулфланиб қолган эшик махсус анжомлар ёрдамида очилди.

Ичкаридан йўловчилар ва экипаж аъзолари тушиб келишди. Уларга дастлаб биринчи ва тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Оғир аҳволдагилар тиббий замбилда олиб кетилди.

Айни пайтда республика бўйлаб айнан шундай фавқулодда ҳолатларга тайёргарлик даражасини текшириш, синовдан ўтказиш мақсадида турли махсус машқлар бўлиб ўтмоқда.

Жараёнларни фоторепортажимизда кўришингиз мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг