Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева ЮНEСКО собиқ Бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЮНEСКО собиқ Бош директори билан учрашди

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёев ЮНEСКО собиқ Бош директори Ирина Бокова билан учрашди. 

«Бугун ЮНEСКО собиқ Бош директори Ирина Бокова, «Оға Хон» жамғармасининг маданият бўйича Катта маслаҳатчиси Франческо Бандарин ҳамда «Wilmotte & Accocies» архитектура бюросининг Бошқарувчи директори Борина Андрю билан учрашдик.

Унда яқин вақт ичида Самарқанд шаҳрида барпо этилиши режалаштирилаётган «Буюк ипак йўли» музейининг лойиҳаси тақдимоти билан танишдик. Мулоқот давомида лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари, уни амалга ошириш бўйича кўрилаётган тайёргарлик ишлари ҳақида фикр алмашдик», дея ёзади Мирзиёева.

Шунингдек, учрашув давомида Мирзо Улуғбек расадхонасини реконструкция қилиш лойиҳаси ҳам кўздан кечирилган.

«Ушбу масканда ташриф буюрувчилар учун барча қулайликларга эга бўлган инклюзив муҳит яратилади», дея таъкидлади президент ёрдамчиси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг