Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Расмга ол, расмга!!!»

«Расмга ол, расмга!!!»

Бугун телеграммда бир видеоролик кўрдим. Бир эркак хотинини хиёнат устида тутиб олди. Тўғри, бу жудаям ёмон ҳолат. Аммо мени ҳайратлантиргани ўша эрнинг қилиғи, яъни суратга олгани бўлди.

Янаям таажжубланарлиси хотинини жазмани билан ушлаш учун бутун бошли жамоа билан борибди. Видео оладиган оператори бор, изоҳ бериб турадиган «бошловчиси» бор. Яна кимлардир ўралашиб юрибди. Ким ёмон кўрса кўрсин, мен ўша келинни, аёлни ёнини олгим келди. Бундай пасткаш, майда, ўзини «эркакман» деб юрган ўшанга буям кам.

Эркак хотини ва ўша ўйнашни «жазолаш»нинг антиқа, ожиз усулини танлаган – жазманни ушлаб, кимгадир «Расмга ол»,  «Видеога ол!» деб бақиряпти. Нариги оператор бўлмиш «эркак»  ҳам «мана оляпман!» деб бўкиряпти. Эй эркак бўлмай, ҳар бало бўлларинг! Бу билан нимага эришяпсан дегани одам йўқ! Ахир фақат аёлнингмас,  ўша эрнинг ҳам шаъни булғаняпти-ку! Одамлар қўлини бигиз қилиб, «Анови хотинини бегона эркак билан ушлаб олган! Бекорга бўлмаса керак, хотини қўрқмасдан бегона эркакни уйига олиб келган!» – деб гапиришади. Яъни бутун маъломат ўша эркакка тегадику. Эркакнинг ори ҳам, ҳамияти ҳам, ғурури ҳам йўқ экан. Агар шу фазилатлар бўлганда, юқорида айтганимдек хотин билан ажрашади, жазман билан эса алоҳида гаплашиб қўярди. Видеога олиб, оммага тарқатиб нимага эришди, ўзини шарманда қилди, холос!

Негадир кейинги пайтларда шунақа ҳаваскор «киносъёмкачилар» – қўшниси билан уришсаям, эр-хотин уришсаям, кўчада нимадир бўлсаям «Видеога ол! Расмга ол!» деб бақирадиганлар кўпайиб кетди. Улар ёш бўлсаям бир нави. «Ҳали ёшда, қизиққонда, тушунмайди!», дейсан. Лекин аксари кап-катта одамлар! Шунақа «Расмга ол!» дея бақирадиган видеолар бизнинг миллатимизда роса кўпайгандан кўпайяптида. Бошқа миллатларда бунақа видеоларни деярли кўрмайсан. Жанжал, хиёнат кабилар бўлиши мумкин, лекин улар яширинча олинган ёки видео қаҳрамонлари тасвирга олинаётганидан бехабар бўлади. Шунинг учун уларда «Расмга ол!» деб бақиришлар йўқ.

Ишқилиб, тарбиямиз на у ёқлик, на бу ёқлик бўляпти. Аросатда яшаяпмиз. Шу ўринда бир ривоят эсга тушди.

Бир йигит хотини билан ажрашмоқчи бўлиб, қозига борибди. «Хотинингнинг нима айби бор?»деб сўрашибди. «У менинг хотиним. Унинг айбини бегоналар билишини истамайман», – дебди йигит. Хотини билан ажрашибди. Яна йигитдан сўрашибди: «Собиқ хотинингни нима айби бор эди?» Йигит жавоб берибди: «У аёл менга бегона. Бегона одамнинг айбини айтиб, ғийбат қилишни истамайман»…

                                                                 Шуҳратбек Само facebook саҳифасидан олинди

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг