Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент «қудратли марказлар»нинг босими ҳақида гапирди

Президент «қудратли марказлар»нинг босими ҳақида гапирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгайишининг йиғилиши бошланди.

«Юртимизда ушбу кенгаш раиси Президент ҳисобланади. Ҳудудларда эса биринчи раҳбарлар бу масала учун масъул этиб белгиланган. Чунки илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият биз учун устувор масаладир», — деди давлат раҳбари.

Президент йиғилганлар эътиборини бу йил ижтимоий соҳага энг кўп – 134 триллион сўм маблағ ажратилгани, бу 2016 йилга солиштирганда 5,6 баробар зиёдлигига қаратди.

«Янги таҳрирдаги Конституциямизда белгиланган «Ўзбекистон – ижтимоий давлат» деган қоиданинг амалий ҳаётимиздаги тасдиғини биргина ана шу мисолда ҳам яққол кўриш мумкин. Бу ишлар дастлабки қадамлар бўлиб, келгусида янада кенгайиб боради», — деди Шавкат Мирзиёев.

Бугун жаҳон миқёсида тараққиёт суръатлари мисли кўрилмаган даражада шиддатли тус олмоқда. Айни вақтда азалий қадриятлар, ижтимоий-сиёсий қарашлар тизимида чуқур трансформация жараёнлари юз бермоқда.

«Илгари ўз мақсад ва манфаатларини асосан дипломатия ва сиёсат билан ҳимоя қилиб келган дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш, қарама-қаршилик ва тўқнашувлар йўлига ўтганига ҳаммамиз гувоҳмиз.

Афсуски, бундай кенг кўламли ва ўта зиддиятли жараёнларнинг таъсири Марказий Осиё минтақаси ва унинг таркибий қисми бўлган мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти.

Ана шундай ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган тўғри йўлни топиш албатта осон бўлмаяпти.

Биз дунёдаги узоқ-яқин барча давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаяпмиз», —деди давлатимиз раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг